Пойтахтнинг Яккасарой тумани Усмон Носир 2-тор кўчасининг 200 метрлик қисми 6 ой муддатга ёпилмоқда.
Шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, ушбу кўчада кўприк қурилиш ишлари олиб борилади.
Ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилинади.
Ҳокимлик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Ёпиладиган кўча харитаси:







