АсосийМАДАНИЯТ

Ўзбекистонда Жалолиддин Мангубердига бағишланган халқаро конференция ўтказилади

Мамлакатимизда "Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш" мавзусида халқ...

'Ўзбекистонда Жалолиддин Мангубердига бағишланган халқаро конференция ўтказилади'ning rasmi

Мамлакатимизда "Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжати қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш доирасида "Жалолиддин Мангубердининг дунё тарихида тутган ўрни" мавзусида тарихий ҳужжатли фильм суратга олинади. 

Шунингдек, "Жалолиддин Мангуберди изидан" номли илмий, маънавий-маърифий экспедиция ташкил этиш, тарихий сиймо ҳарбий маҳоратига оид бадиий, илмий, публицистик саҳна асарлари ва қўшиқлар яратиш, "Ким юртига қалқон бўлса, мендирман ўша!" шиори остида ижодий ишлар кўрик-танловлари ташкил этиш тегишли вазирлик ва идора масъулларига юклатилди.

Халқаро илми-амалий конференция 2021 йилнинг ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар