1

Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақидаги хабарлар рад этилди

ЖАМИЯТ 25.07.2020, 23:59
Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақидаги хабарлар рад этилди

Бугун, 25 июль куни ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Ерниязовнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаевнинг маълум қилишича, бу хабар асосга эга эмас. 

"Бу хабар ҳақиқатга мутлақо зид. Муса Тажетдинович ҳаёт ва айни пайтда даволанмоқда. Етакчи мутахассислар у кишининг соғлиги тикланиши учун курашишяпти, узлуксиз консилиумлар ўтказиляпти. Асоссиз хабар тарқатишнинг жавобгарлиги борлигини унутмаслик лозим", дейди Фурқат Санаев. 

Аввалроқ, яъни 18 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалингани ҳамда улар даволанаётгани ҳақида хабар берилганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1