АсосийJamiyat

Энди беморга тиббий ёрдам кўсатиш учун коронавируснинг клиник белгилари кифоя. Тест жавоблари сўралмайди

'Энди беморга тиббий ёрдам кўсатиш учун коронавируснинг клиник белгилари кифоя. Тест жавоблари сўралмайди'ning rasmi

Республика Махсус комиссиясининг янги тартибига мувофиқ, Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

 Шу билан бирга коронавирус инфекциясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида:

  • республикадаги барча дорихоналарни зарур дори воситалари билан таъминлаш ҳамда дорихоналарда дори воситаларининг нархлари барқарорлигини таъминлаш;
  • коронавирус инфекциясини даволашга мўлжалланган шифохоналарни кислород билан таъминланган ҳолда шайлигини тайёрлаш;
  • коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни клиник белгиларига асосан тест жавобларини кутмасдан тиббий ёрдамни ташкил қилиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

 

Мутасаддиларга коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни шифохонага жойлаштиришнинг аниқ ва шаффоф мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда беморларни шифохонага жойлаштиришда ушбу мезонларга қатъий амал қилиш устидан аниқ топшириқлар берилди. Бунда, қандли диабет, онкологик, юрак қон-томир, аутоиммунлик кассаликлари, метаболик синдроми мавжуд ҳамда 55 ва ундан юқори ёшдаги беморларни биринчи навбатда шифохонага жойлаштирилиши белгиланди.

Шу мақсадда коронавирус билан касалланганларни даволаниш учун жойлаштириш муассасаларининг захирасини тайёрлаш ҳамда фуқароларни тўғри тақсимлаган ҳолда жойлаштириш мақсадида барча ҳудудларда махсус тақсимлаш марказлари фаолияти ташкил этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар