АсосийJamiyat

Коронавирусга гумон қилинганлар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланганлар учун «махсус поликлиникалар» фаолияти йўлга қўйилади

'Коронавирусга гумон қилинганлар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланганлар учун «махсус поликлиникалар» фаолияти йўлга қўйилади'ning rasmi

Республика Махсус комиссиясининг янги тартибига мувофиқ, Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни амбулатор даволашга ихтисослашган «махсус поликлиникалар» фаолияти йўлга қўйилади.  

 Фуқароларга қулайлик яратиш, шунингдек, уларга малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатишни таъминлаш мақсадида «махсус поликлиникалар» ва махсус тақсимлаш марказларининг туну кун фаолият кўрсатиши белгиланди.  

 

    Бошқа янгиликлар