Аввал хабар берилганидек Истамбулнинг Байрампаша метро бекатида портлаш содир бўлди.
Reuters берган маълумотларга кўра, метро бекати ёнида бомба портлаган.
Ускуна ерусти йўлида унинг остидан поезд ўтаётганда ҳаракатга келган. Бомба қай тарзда ишлаб кетгани ҳали номаълум. Бироқ террорчиларнинг мақсади тирбанд вақтда йўловчилар билан тўла бўлган поезд состави бўлгани аниқ.
Воқеа оқибатида бир киши ҳалок бўлди, бир неча киши жабрланди. Айни дамда Истамбулдаги поездлар ҳаракати тўхтатилган.