АсосийЖАМИЯТ

COVID-19'га чалинганда илк кунларданоқ дори ичиш пневмония ривожланиши эҳтимолини оширадими?

Ушбу саволга Вирусология институти илмий ходими Раъно Қосимова жавоб берди:— «Касалликнинг...

'COVID-19'га чалинганда илк кунларданоқ дори ичиш пневмония ривожланиши эҳтимолини оширадими?'ning rasmi

Ушбу саволга Вирусология институти илмий ходими Раъно Қосимова жавоб берди:

— «Касалликнинг биринчи кунларидан кучли таъсирга эга дориларни қабул қилиш билан нормал ҳолатда кетаётган жараённи беморларнинг ўзи издан чиқаради. Тажриба эса вақтида сув ичиб, тўғри овқатланган, етарли миқдорда витаминлар истеъмол қилган беморларнинг 70-80 фоизида коронавирус пневмония шаклига ўтмасдан енгил шаклда ўтаётганини кўрсатмоқда.

️ Охирги ҳафтада 20-25 нафар беморни кўрдим. Улар касалликнинг илк кунларидан томчи дорилар ("капельница"), дексаметазон, натрий хлор каби дориларни қабул қилишган. Натижада 7-8-кунларга келиб ўпка шикастланиши ва қоннинг кислород билан таъминланиши пасайиб, жонлантириш бўлимига ётқизилиши ҳолатлари учрамоқда.

 

    Бошқа янгиликлар