1

8-қаватдан фарзандлари ва ўзини ташлаган аёл ҳалок бўлди

ДУНЁ 02.12.2015, 10:37
8-қаватдан фарзандлари ва ўзини ташлаган аёл ҳалок бўлди

Россиянинг Иркутск шаҳри шифохонасида кўп қаватли уйнинг саккизинчи қаватидан ташлаб юборилган тўрт ёшли бола вафот этди, деб хабар беради “ТАСС” .

Иркутск шаҳрида яшовчи аёл жума куни икки ва тўрт ёшли фарзандларини саккизинчи қаватдан ташлаб юборган, сўнг ўзи ҳам сакраган.

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг сўзларига кўра,  тўрт ёшли бола беш кун мобайнида шифохонанинг жонлантириш бўлимида сунъий нафас олиш аппарати ёрдамида яшаган. У бош миясидан олган оғир жароҳати оқибатида ҳалок бўлган.

Аёлнинг ўзи воқеа жойида ҳалок бўлган.  Болалар тезда шифохонага етказилган. Икки ёшли бола  олган жароҳатлари оғирлиги боис ўша куниёқ шифохонада  вафот этган.   

Аёлнинг ўз жонига нима сабабдан қасд қилгани ҳозирча ноъмалум. У руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турмаган. Аёлнинг ҳалок бўлганига қарамай ёш болалар ҳаётига қасд қилганлиги учун унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган аёл  бир неча кун аввал иккинчи фарзанди бронхит билан оғригани учун шифохонада даволанган.

Аёлнинг турмуш ўртоғи оилада фожеага сабаб бўлувчи ҳолат бўлмаганини ва хотинининг қилмишидан ҳайратда эканлигини билдирган.    

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1