Узоқ йиллар каратэ спорт тури бўйича минглаб спортчиларни тарбиялаб келган жонкуяр тренер, Қашқадарё вилояти каратэ федерацияси ижрочи директори – Содиқов Алишер Нариманович вафот этди.
Бу ҳақда хабар қилган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тренернинг бевақт вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.






