Шотландиялик палеонтолог Стивен Брюсатт Скай ороли соҳилидаги қўлтиқда гигант динозаврларнинг изларини топди, деб хабар беради “Lenta.ru”.
Динозаврларнинг излари бундан 170 миллион йил аввал (ўрта юра даври )қолдирилган бўлиши мумкин. Излар тўлқинларнинг орқага қайтиш пайтидагина кўринувчи оҳактош ва қумтошларда сақланиб қолган. Улар ўрта юра даврида яшаган тўрт оёқли гигант динозаврлар –заупородларга тегишли бўлиши мумкин. Динозаврлар қўлтиқнинг анча чуқур жойларида ҳам ўз изларини қолдирган. Олимлар гигантларнинг бунчалик чуқурликка нима сабабдан тушишганини тахмин қилишмоқда: Улар бу ерда жазирамадан жон сақлаган ёки ўзлари учун емак излаган бўлиши ҳам мумкин.
“Қўлтиқдаги излар динозаврлар дискотекасини эслатади. Бундай излар динозаврларнинг мунтазам ҳаракатда бўлганини англатади. Заупородлар туркумига кирувчи гигант динозаврлар бу ерда яшаган”, — деди Брюсатт.