28

АҚШ ўз аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун яна 1 трлн доллар ажратади

ДУНЁ 29.07.2020, 15:37
449
АҚШ ўз аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун яна 1 трлн доллар ажратади

АҚШ ҳукумати коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш учун 1 триллион долларлик янги ёрдам пакетини тайёрлади. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Стивен Мнучин маълум қилди. Лойиҳада оилаларга 1200 доллардан пул тарқатиш ҳам кўзда тутилган.

Оқ уйнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа президент Дональд Трамп томонидан қўллаб-қувватланган ва Конгрессга тақдим этилган.  

Пандемия даврида АҚШ ҳукумати иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш учун қарийб 3 триллион доллар ажратган.

Айни пайтда АҚШ COVID-19 дан энг кўп зарар кўрган давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар 4 миллиондан, вафот этганлар эса 150 мингдан ошган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19