Ўзбекистонда 234 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланган, 120 нафари соғайган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқармаси бошлиғи Барно Абдусамадова "Ўзбекистон24" телеканали орқали берган интервьюсида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳозирда 2,5 мингдан ортиқ ҳомиладор аёл карантин назоратига олинган.
Улардан 234 нафарида коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Уларнинг 120 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган.
Шулар орасида 2,9% ҳолатда ўлим билан тугаган.






