АсосийЖАМИЯТ

“Олой” бозори ҳудудида тест топшириш маркази қурилмоқда

Юнусобод туман “Олой” бозори автотураргоҳ ҳудудида аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва инсон...

'“Олой” бозори ҳудудида тест топшириш маркази қурилмоқда'ning rasmi

Юнусобод туман “Олой” бозори автотураргоҳ ҳудудида аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда Иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

Таъкидланишича, мазкур ҳудудда аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имконияти мавжуд бўлади.

“Бундай марказлар Юнусобод туманининг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилмоқда”, дейилади ҳокимлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар