АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қанча тиббиёт ходими коронавирусга чалингани очиқланди

'Ўзбекистонда қанча тиббиёт ходими коронавирусга чалингани очиқланди'ning rasmi

Ўзбекистонда 540 нафардан ортиқ тиббиёт ходими коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов 30 июль куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилган.

Ҳабибулла Оқиловнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтадаги маълумотлар бўйича Ўзбекистонда 540 нафардан ортиқ тиббиёт ходими коронавирус инфекцияси билан касалланган.

Шунингдек, профессор Оқиловнинг таъкидлашича, Зангиотада фаолиятини бошлаган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасида ҳаво айланиш тизими яхши йўлга қўйилгани сабабли бу муассасада бирорта ҳам тиббиёт ходими коронавирус билан касалланмаган. Аввалроқ бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам шу фикрни айтиб ўтганди.

    Бошқа янгиликлар