АсосийJamiyat

Ўзбекистонда бугун коронавирус қайд этилганлар сони 193 нафарга ошди. Шуларнинг 154 нафари Тошкентдан

'Ўзбекистонда бугун коронавирус қайд этилганлар сони 193 нафарга ошди. Шуларнинг 154 нафари Тошкентдан'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  хабарига кўра 2020 йил 30 июль соат 23:30 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 271 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 154 нафари Тошкент шаҳрида, 39 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 441 нафар, Тошкент вилоятида 152 нафар, Сирдарё вилоятида 48 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар, Сурхондарё вилоятида 16 нафар, Қашқадарё вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 13 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Бухоро вилоятида ҳам 6 нафар, жами 743 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, юртимизда 13 680 (+743) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 455 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

    Бошқа янгиликлар