АсосийJamiyat

Коронавирус денгиз сувида қанча вақт яшаши аниқланди

'Коронавирус денгиз сувида қанча вақт яшаши аниқланди'ning rasmi

Россиялик олимлар SARS-CoV-2 вируси хлорланган ва денгиз сувларида кўпаймайди, аммо тирик қолади, деган хулосага келди. Бу ҳақда Россиянинг «Вектор» вирусология марказида коронавируснинг сувда яшовчанлигини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижасида маълум бўлган, деб хабар берди «Спутник».

Роспотребнадзор мутахассислари коронавирус хлорланган ва денгиз сувларида ҳаётийлигини қанча вақт сақлаб туришини аниқлади.

Маълум бўлишича, COVID-19 вируснинг 90 фоизи 24 соат ичида ва барча патогенларнинг 99,9 фоизи 72 соат ичида нобуд бўлади.

Шу билан бирга, вируснинг ўлиш вақти бевосита сувнинг ҳароратига боғлиқ. Агар хона ҳароратида зарралар 3 кун ичида бутунлай йўқ бўлса, қайнатилганда эса бир зумда йўқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар