Бугун АОКА ҳузуридаги штабда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Дилшод Усмонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига ҳомийлар, хайрия ташкилотлар, кўнгилли ва саховатпеша фуқаролар томонидан бугунги кунга қадар жами 240 миллиард 709 миллион сўм келиб тушди.
390 минг 822 нафар оилага тасдиқланган рўйхат асосида 164 миллиард 824 миллион сўм ёрдам маблағи йўналтирилди.
Жумладан:
🔹 282 943 та оилага 54 млрд. 050 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами ва зарур истеъмол товарлари;
🔹 4 199 та оилага 8 млрд. 495 млн. сўмлик дори-дармон, ҳимоя ниқоблари ва антисептик воситалари;
🔹27 196 та оилага 24 млрд. 832 млн. сўмлик бошқа турдаги маҳсулотлар;
🔹 76 484 та оилага 77 млрд. 627 млн. сўмлик нақд пул кўринишидаги маблағлар берилди.
Шу билан бирга Республикамизда карантин қоидалари қайта кучайтирилганлиги муносабати билан ҳамда Республика махсус комиссияси раисининг топшириқларини (10 июль 35-баён) бажариш мақсадида, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан жорий йилнинг 13 июлдан бугунги кунига қадар қўшимча равишда 46 минг 351 та оилага 25 млрд. 612 млн. сўм хайрия маблағлари ажратилди.
🔹39 191 та оилани озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун 7 млрд. 595 млн. сўм;
🔹1 345 та оилага дори-дармон ва санитария-гигиена маҳсулотларини етказиб бериш учун 7 млрд. 644 млн. сўм;
🔹 2 669 та оиланинг бошқа муаммоларини ҳал этиш учун
8 млрд. 301 млн. сўм;
🔹 3 146 та оилага моддий ёрдам бериш учун 1 млрд. 620 млн. сўм йўналтирилди.
Президент Ш. Мирзиёевнинг 2020 йил 30 июль куни имзоланган Фармонига мувофиқ моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасига 200 миллиард сўм ажратилди.
️“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Молия вазирлиги, ҳокимликлар, тижорат банклари, сектор раҳбарлари ва маҳаллалар билан биргаликда ишлаб, карантин даврида ўз даромадини йўқотган, кўп болали, якка ёлғиз ва ногиронлар, вақтинча ишсиз бўлган фуқароларга, яъни республика бўйича манзилли етказилади.






