Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Сирдарё вилоятидаги Сардоба фалокатидан жабрланганларга қарийб 14 тонна оғирликда инсонпарварлик ёрдами етказиб берди. Бу ҳақда дарё ёзмоқда.
Туркия Ички ишлар вазирлиги, Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) томонидан етказиб берилган гуманитар ёрдам таъминотини олиб борувчи юк машиналари автокарвони 30 июль, пайшанба куни Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги Сардоба туманига мутасаддиларига топширилди.

Шу муносабат билан, Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр ўз баёнотида 2020 йил 1 май куни содир бўлган талафотдан сўнг, Туркиянинг барча тегишли ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатилиб, фалокат натижасида кўрилган талафотларни бартараф этиш учун самарали қадамлар ташланганини қайд этди.

"COVID-19 пандемияси дунё миқёсида қийинчиликлар яратаётган бир маҳалда, ушбу бало натижасида юзага келган талафотларини санаб ўтган Меҳмет Сурейя Эр Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва давлатнинг барча тегишли ташкилотлари мамлакат аҳолисининг эҳтиёжларини қисқа вақт ичида қондириш учун тезкор чора-тадбирларни амалга оширганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди" деб ёзилади хабарда.






