Яна 5 ҳудудда 215 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар — 23 773 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.
Янги касалланишлар:
- 151 нафари — Тошкент шаҳрида,
- 35 нафари — Бухоро вилоятида,
- 19 нафари — Андижон вилоятида,
- 6 нафари — Тошкент вилоятида,
- 4 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 291 нафар, Тошкент вилоятида 184 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар, жами 524 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 14 204 (+524) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 430 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






