АсосийJamiyat

Зангиотадаги “Назарбек” санаторияси коронавирусга чалинганларни даволаш комплексига айлантирилди

'Зангиотадаги “Назарбек” санаторияси коронавирусга чалинганларни даволаш комплексига айлантирилди'ning rasmi

Зангиота туманидаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Назарбек” санаторияси коронавирусга чалинган беморларни даволаш комплексига айлантирилди.

Бугун, 31 июль куни мазкур даволаш комплексининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Рустам Жўраев, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Ҳолматов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тиббиёт хизмати бошлиғи ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Комплексда жами 350 та шифо-ўринлар мавжуд бўлиб, шундан 8 таси – ўта оғир беморлар, 72 таси –оғир беморлар ва 270 таси енгил ва ўрта даражали беморларга мўлжалланган.

Беморларни даволашга 90 нафар тиббиёт ходимлари жалб қилинган. Буларнинг 24 нафари врачлар, 42 нафари ҳамшира, 13 нафари кичик тиббиёт ходимлари ва 11 нафари хўжалик ходимларидан иборат.

    Бошқа янгиликлар