Sevimli

Камбожада 200 кишига ОИВни юқтирган шифокор ҳибсга олинди

ДУНЁ 03.12.2015, 14:41
Камбожада 200 кишига ОИВни юқтирган шифокор ҳибсга олинди

Камбожияда 200 кишининг ОИТСга чалинишига сабабчи бўлган шифокор 25 йилга қамалди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

55 ёшли шифокор лицензиясиз фаолият юритганлиги таъкидланмоқда. Унинг жинояти қотиллик билан тенглаштирилиб, шифокор умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши керак эди.  Аммо қонуннинг шифокор айбланаётган моддаси қотилликдан ихтиёрсиз равишда қотиллик содир этишга ўзгартирилди.

“Мижозим ҳанузгача ўзининг айбсиз эканлигини таъкидламоқда” — деди айбланувчининг адвокати.

Шунингдек, у агар мижози апелляция судига мурожаат қилгудек бўлса, унинг манфаатларини ҳимоя қилишини ҳам қўшимча қилди.

Қишлоқ шифокорининг ноқонуний фаолияти оқибатида мамлакатнинг шимолий –ғарбида жойлашган Баттамбанг провинцияси аҳолисининг аксарият қисми ОИВни юқтириб олган.  

Маълумотларга кўра, шифокор бир марталик шприцни бир неча маротаба ишлатганини тан олди, аммо мижозларига атайин ОИТСни юқтиргани ҳақидаги айбловларни инкор этмоқда.

Маҳаллий ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, ўтган йилнинг декабрь ойида аҳоли орасида ОИТС билан касалланиш кенг тарқалган. Хавфли касалликка чалинганлар сони 270 кишини ташкил этган. Улардан ўнга яқини вафот этган.

Шифокорнинг қишлоқ аҳолиси ўртасида обрўси юқори бўлган. Шунинг учун ҳам кўпчилик унга ишонч билдирган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+27.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1