АсосийJamiyat

55 ёшли тошкентлик бемор ўпка шишидан вафот этди

'55 ёшли тошкентлик бемор ўпка шишидан вафот этди'ning rasmi

ССВ хабарига кўра, бугун коронавирусга чалинган 55 ёшли шайхонтоҳурлик бемор ўпка шишидан вафот этган. Хабарда айтилишиса, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 55 ёшли Н.Д. (эркак) 19 июль куни оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохонада унда “COVID-19” тасдиқланган.
Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, кенг тарқалган миокард инфаркти асорати билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, миокард инфарктидан вафот этган.

    Бошқа янгиликлар