АсосийJamiyat

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Муса Ерниязовнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади

'Соғлиқни сақлаш вазирлиги Муса Ерниязовнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, кеча, 31 июль куни таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Ерниязов Муса Тажетдинович 73 ёшида вафот этди. Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Муса Ерниязовнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади.

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшаган 73 ёшли М.Е. (эркак)да жорий йил 24 июнь куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган Хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалига ётқизилган.

 Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир, полиорган, ўткир жигар ва буйрак етишмовчиликлари, бош мия шиши, инсульт каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.  

Бемор бир неча йилдан буён қандли диабет, гипертония, юрак ишемик касаллиги билан даволаниб юрган ва назоратда турган.

 Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

 ССВнинг хабар беришича,  шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, кеча ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Бошқа янгиликлар