АсосийЖАМИЯТ

Ҳимоя ва ёрдамга муҳтож оилаларга берилаётган пулларда қонунбузилишлар бўлганда мурожаат этиш мумкин бўлган рақамлар эълон қилинди

Ҳозирда айрим сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “К...

'Ҳимоя ва ёрдамга муҳтож оилаларга берилаётган пулларда қонунбузилишлар бўлганда мурожаат этиш мумкин бўлган рақамлар эълон қилинди'ning rasmi

Ҳозирда айрим сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жойларда аҳоли қатламларига моддий ёрдам пули ажратилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.  

Бош прокуратура томонидан мазкур Фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилиб, аниқ тадбирлар белгиланди ҳамда ҳудудий прокурорларга алоҳида топшириқлар юборилди.

Прокуратура органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан белгиланган пул маблағларининг тўлиқ ва ўз муддатида манзилли етказилиши алоҳида назоратга олинди, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда қаътий чоралар кўрилиши таъминланади. Бу ҳақда Бош прокуратура огоҳлантирмоқда. 

Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралди.

Мурожаат учун телефонлар:  

  • Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007
  • Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007  
  • Жиззах вилоят прокуратураси –  72 226-1007
  • Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007
  • Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007
  • Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007
  • Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007
  • Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007
  • Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007
  • Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007
  • Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007  
  • Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007
  • Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007
  • Хоразм вилоят прокуратураси –  62 226-1007

 

Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолади.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Соддалаштирилган ҚҚС тартибига ўтиш учун қарийб 5 мингта ариза маъқулланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:37

    Соддалаштирилган ҚҚС тартибига ўтиш учун қарийб 5 мингта ариза маъқулланди

    Мазкур тартибдан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар фойдалана олмайди.

    'Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:34

    Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди

    Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан мазкур санкциялар пакети бўйича расмий тасдиқ яқин ҳафталар ичида берилиши кутилмоқда.

    'Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:32

    Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди

    2025-2026 ўқув йили бошида эса мазкур рақам илк бор 1,5 миллионлик маррадан ошди.

    'Ҳусанов оператор ҳолидан хабар олди ва унга имзоли футболкасини совға қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 02:50

    Ҳусанов оператор ҳолидан хабар олди ва унга имзоли футболкасини совға қилди

    Ҳусанов Колумбияга қарши ўйиндан сўнг майдон четида жароҳат олган оператор ҳолидан хабар олди.

    'Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 18.06.2026 15:09

    Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан "Меҳр ва мурувват" жамоат фонди раиси Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.

    'Саида Мирзиёева хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 18.06.2026 14:59

    Саида Мирзиёева хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди

    Унда иқтисодиёт, инфратузилма, инновациялар, таълим ҳамда бизнес учун қулай муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.