АсосийJamiyat

Яна бир миллион сўм машмашаси. Самарқандлик мутасаддилар халқнинг пулидан "уриб" қолмаганликларини айтишмоқда

'Яна бир миллион сўм машмашаси. Самарқандлик мутасаддилар халқнинг пулидан "уриб" қолмаганликларини айтишмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Халқ учун ажратилган бир миллион сўм пулдан мутасаддилар олиб қолганлиги айтилмоқда” сарлавҳаси остида видео тарқалган.  

Самарақанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур видеодаги ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан ўрганиш олиб борилган.  

Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро Н.Т. ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони телеграм каналларида кўрган. Шундан сўнг мазкур видеони тарқатиб юборган.  

– Мен ушбу видеони телеграм каналидан кўрдим. Кейин ушбу видеони ижтимиой тармоққа тарқатиб юбордим. Видеодаги ҳолат Самарқанд шаҳрида бўлмаган экан. Ўзим ҳақиқатда ҳам кам таъминланган оила рўйхатига кираман. Карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотлари бериб келди, дейган фуқаро Т.Н.

Олиб борилган ўрганиш давомида ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеодаги ҳолат Самарқанд шаҳрида содир бўлмаганлиги аниқланди.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ҳудудлардаги кам таъминланган оилалар учун бир миллион сўмдан ёрдам пулларини ходимлар иштирокида тўлиқ тўлаб берилди, дейилади Ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар