Sevimli

ОАВ: АҚШдаги отишмалар ташкилотчисининг террорчилар билан алоқаси бўлиши мумкин

ДУНЁ 04.12.2015, 10:35
ОАВ: АҚШдаги отишмалар ташкилотчисининг террорчилар билан алоқаси бўлиши мумкин

АҚШнинг Калифорния штати Сан-Бернардино шаҳрида юз берган отишмаларда айбдор деб топилган Сайед Фарукнинг террорчилар билан алоқаси бўлган. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

 28 ёшли Сайед Фарук террорчилар билан телефон ҳамда АҚШ Федераль қидирув бюроси томонидан террорризмга алоқадорликда гумонланаётган шахс билан интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали мулоқот қилиб турган. Вақт ўтиши билан Фарукнинг фикрлари радикаллашиб бораверган ва у Сан-Бернардино шаҳридаги 14 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Айбланувчи 2014 йилнинг ёз ойларида Саудия Арабистонига борган ва у ерда ўн кун муддат бўлган. Сайед ижтимоий тармоқ орқали танишган Саудия Арабистонида яшовчи аёлга уйланган.

АҚШ ҳукумати Сайед Фарук ва унинг рафиқаси Ташфина Маликнинг жиноятлари ҳақида бир тўхтамга келишда шошилмасликни таъкидламоқда.  

“Биз икки айбланувчи ҳақидаги барча маълумотларни ўрганиб чиқмоқдамиз. Айни пайтда уларнинг жиноятлари сабаби ёки уларнинг бошқа террорчилик гуруҳлари билан алоқаси бор-йўқлигини аниқ айтиш мушкул”, — деди АҚШ адлия вазири Лоретта Линч.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Сан-Бернардино шаҳрида юз берган отишмалар ҳақида маълумот берган эдик. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+29.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10922.03
USD 17.74
11289.01
EUR 136.1
180.31
RUB 0
1