Юртимизда август ойининг биринчи якшанбаси –Темир йўл транспорти ходимлари куни.
2017 йил 2 август куни “Ўзбекистон Республикаси Темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинган.
Фармонга мувофиқ 2017 йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” деб эълон қилинган.
Мазкур соҳа вакилларининг хизмати бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Пандемия даврида давлатлараро юк ташувда, керакли маҳсулотларни ўз вақтида етказиб беришда уларнинг меҳнати алоҳида аҳамиятга эга.
Маҳаллий ва хорижий меҳмонларнинг узоғини яқин қилиш, юртимиз маданияти ва меҳмондўстлигини намойиш этишда пешқадамлик қилаётган ҳар бир темир йўл соҳаси вакилларига ўз табригимизни йўллаймиз.
Ҳурматли темирйўлчилар, байрамингиз муборак бўлсин! Сизларга олис сафарларингизда доим йўлингиз бехатар бўлишини тилаб қоламиз.






