АсосийDunyo

Туркия Сурия билан чегарасани ёпишни рад этди

Туркия ҳукумати Суриянинг “Ислом давлати” назоратидаги ҳудуди яқинидаги чегарасини ёпишдан бош тортди, деб хабар беради “Lenta.ru”

Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғлининг таъкидлашича, Анқара Сурия билан чегарасини ёпиб қўйгудек бўлса, аксарият қочоқлар мамлакат ҳудудига киролмай қолади. Айни пайтда давлат чегараларининг 98 километр масофаси “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи томнидан назорат қилинади. Туркия ҳукумати имкон қадар чегара алоқаларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Бош вазир террорчиларнинг ҳалигача тор-мор қилинмаганлигида Россия ҳарбий –ҳаво кучларининг ҳам айби борлигини ҳам қўшимча қилди.

Довудўғлининг фикрича, чегарани ёпиш учун Туркия ҳукумати ҳар уч метрда қоровуллик миноралари қуриши ва 30 мингдан ортиқ аскарларини қўйиб чиқиши керак. Мамлакат бюджети бундай ҳаражатларга тайёр эмас. Бундан ташқари, Туркия ҳукумати буни “Ислом давлати” томонидан агрессив қабул қилиниши ва улар томонидан тегишли чоралар кўрилишидан хавфсирамоқда.

2 декабрда АҚШ Президенти Барак Обама ва Туркия Президенти Тойиб Эрдўған ўртасидаги музокаралардан сўнг АҚШ давлат котиби Жон Керри Туркия ўз чегараларини ёпишга тайёр эканлигини айтган эди. 

    Бошқа янгиликлар