АсосийJamiyat

Бухоро ва Тошкентда 217 кишида коронавирус аниқланди

'Бухоро ва Тошкентда 217 кишида коронавирус аниқланди'ning rasmi

 2020 йил 2 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 553 (+217) нафарни ташкил этмоқда, деб хабар берди ССВ.

Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 142 нафари Тошкент вилоятида, 27 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун юртимизнинг турли ҳудудларида жами 1 208 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, юртимизда 16 507 (+1 208) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 893 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар