Андижон вилоят соғлиқни сақлаш тизими, шунингдек Андижон туман соғлиқни сақлаш соҳаси жонкуяри Патидинов Бахтиёржон Ибрагимович вафот этди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди.
"Патидинов Бахтиёржон Ибрагимович фидойи ва заҳматкаш рахбар инсон эди, ўзининг бор куч-қудратини Андижонда соғлиқни сақлаш тизимини тараққий этишига ва юксалишига сарфлаган, ўзининг илми, салоҳияти, кенг тафаккури, софдил, пок қалби билан барча тиббиёт ходимларининг юрагидан алоҳида жой эгаллаган холда барча ишлаган жойларида хамкасбларининг алохида бетакрор хурматига сазовор бўлган ажойиб тиббиёт ходими эди", - дейилади хабарда.
Маълумот учун:
Патидинов Бахтиёржон Ибрагимович 20.06.1957 йилда Андижон вилояти Андижон туманида таваллуд топган,
1985-1986 йй. - Андижон Давлат тиббиёт институти клиникаси терапия бўлими врач-интерна
1986-1988 йй. - Андижон туман Найман кишлок участка касалхонаси участка врач-терапевт
1988-1993 йй. - Андижон туман марказий касалхонаси Куйган-ёр кишлок врачлик пункти бош врачи
1993-1998 йй. - Андижон туман Найман кишлок врачлик пункти мудири
1998-2003 йй. - Андижон туман марказий шифохонаси Найман пульмонология бўлими мудири
2003-2005 йй. - Андижон туман марказий шифохонаси тез ёрдам бўлими навбатчи врачи
2005-2010 йй. - Андижон туман тиббиёт бирлашмаси Янгиобод ички касаликлар бўлими мудири
2010-2016 йй. - Андижон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи
2016-2017 йй. - Андижон туман тиббиёт бирлашмаси Янгиобод ички касаликлар бўлими мудири
2017 -30.07.2020 - Андижон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.
Шунингдек, маълум бўлишича, кейинги даврларда Патидинов Бахтиёржон Ибрагимович юрак хасталиги туфайли доимий режали даволанишда бўлган, икки марта юрак хуружи-инфаркт ўтказганлиги, бир йил аввал юракда “стентлаш-юракнинг қон томирларини кенгайтириш” операцияларини ўтказганлигига қарамасдан хаётининг сўнгги кунларигача халқ саломатлигини сақлаш ва авайлаб-асраш ишларида фаол меҳнат қилган.
"Патидинов Бахтиёржон Ибрагимовичнинг турмуш ўртоғи - аёли шифокор, туман соғлиқни сақлаш тизими жонкуяри, 3 ўғли ва бир қизи бор, улар турли вазифаларда эл хизматидалар.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Андижон вилоят хокими, Андижон вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Андижон туман хокими, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш тизимининг барча тиббиёт ходимлари, Андижон туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, Андижон туман тиббиёт бирлашмаси Янгиобод ички касаликлар бўлими жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига таъзия изҳор этади", - дея ҳамдардлик билдирилган.






