АсосийЖАМИЯТ

Наманганда “Матиз” ҳайдовчиси қаршисидан келаётган велосипедни уриб юборди. Велосипедчи шифохонада вафот этди

Жорий йилнинг 30 июль куни соат 01:30 ларда, Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро Хаққулобод-Уч...

'Наманганда “Матиз” ҳайдовчиси қаршисидан келаётган велосипедни уриб юборди. Велосипедчи шифохонада вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 июль куни соат 01:30 ларда, Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро Хаққулобод-Учқўрғон йўлининг 2 км.да ўзига тегишли бўлмаган “Матиз” русумли автомашинани ишонч қоғози орқали бошқариб кетаётган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, унга қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган велосипедчини уриб юборган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ натижасида велосипедчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.

Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар