1

Уилл Смитнинг вояга етмаган ўғли фалсафий китоб ёзди

ДУНЁ 04.12.2015, 15:29
Уилл Смитнинг вояга етмаган ўғли фалсафий китоб ёзди

Актёр ва хип-хоп ижрочиси Уилл Смитнинг 17 ёшли ўғли Жейден Смит фалсафий эсселар тўпламини сотувга чиқармоқда, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Жейденнинг танишларидан бирининг таъкидлашича, у ўзини замонавий башоратчи деб билади ва ўзга ўлчамдаги оламларда яшовчилар билан алоқа қилади. Улар Жейденга қўшиқлари матнини ёзишига кўмаклашади.

Жейден нафақат ўзининг кинодаги роллари ва қўшиқлари билан, балки ноодатий ва чуқур маъноли твитлари билан ҳам машҳур.

Сотувга чиқариши режалаштирилган китоб мистика жанрида ва унда олам ҳақидаги янгича назариялар ўрин эгаллаши мумкин.

Жейден актёрлар Уилл Смит ва Жада Пинкеттнинг фарзанди. У тўрт ёшидан бошлаб кинофильмларда суратга тушади.  Жейден иштирокидаги “Бахт ортидан” ва “Каратечи йигит” фильмлари машҳур.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1