АҚШ собиқ Президенти саратонни енгди

ДУНЁ 07.12.2015, 11:47
АҚШ собиқ Президенти саратонни енгди

АҚШнинг собиқ Президенти Жимми Картер бош мия саратонидан даволанганини маълум қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”

91 ёшли сиёсатчи ўзи ишлайдиган Жоржия штатидаги Плейнс шаҳридаги мактабда бу ҳақда маълум қилган.

“МРТ текширувларидан сўнг шифокорлар менда саратон аломатлари йўқлигини айтишди. Мен учун кўпчилик дуо қилганлигини биламан ва буни қадрлайман”, — деди Картер.

Касаллик аломатлари йўқлиги ҳақидаги маълумотларни АҚШнинг собиқ 39-Президенти Оқ уйдан кетганидан сўнг  ташкил этган “Картер маркази” нотижорат ташкилоти ҳам тасдиқлаган. Марказ ходимлари Картер ҳар уч ҳафтада иммунотерапия муолажаларини давом эттириши кераклигини қўшимча қилган.  

Жорий йилнинг августида Картер оғир онкологик касалликка чалинганини айтган эди.

Жимми Картер 1997-1981 йилларда АҚШ Президенти бўлган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+22.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11028.14
USD 17.69
10950.94
EUR 72.62
185.42
RUB -1.12
1