1

52 нафар ИИБ ходими жиноятга қўл урган

ЖАМИЯТ 07.08.2020, 20:00
52 нафар ИИБ ходими жиноятга қўл урган

Аввал хабар берилганидек, бугун, 7 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда кун тартиби доирасида Ички ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 6 ойи якуни бўйича жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Унда маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 ойида республика миқёсида 21 535 та жиноятлар қайд этилган бўлиб, 100 минг аҳолига нисбатан ўртача 63,3 тадан тўғри келган.

Оилалардаги нотинчлик, низоларнинг ўз вақтида ҳал этилмаслиги маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг эътиборидан четда қолганлиги оқибатида ўта оғир жиноятлар содир этилмоқда.

Жумладан, 2020 йилнинг 6 ойи давомида қайд этилган қотиллик жиноятларнинг ҳар учинчиси (71 таси, 35%), оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг 76 таси (20,5%) оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган.

Шу билан бирга, оилавий низоларга ўз вақтида барҳам берилмаганлиги оқибатида 5 940 та оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилиб, уларнинг аксарияти яъни 52,6 фоизи (3 123 таси) Тошкент, Бухоро, Навоий  ва Фарғона вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Хусусан, оила-турмуш доирасида тазйиққа учраган хотин-қизларнинг 2 776 нафарига “ҳимоя ордери” берилган.

Ёшлар билан ишлашда ҳануз кўплаб муаммолар сақланиб қолаётганлиги, уларни бартараф этишга етарли даражада эътибор қаратилмаганлиги оқибатида жорий йилнинг 6 ойида республикада қайд этилган ҳар тўртинчи жиноят (4 988 та ёки 23,2%) ёшлар томонидан содир этилган бўлса, шундан 1315 таси ёки 6 фоизи иш билан банд бўлмаган ёшлар томонидан содир тилган.

Бундан ташқари, 3 мингдан ортиқ (3 198 нафар) ишсизлар томонидан жиноятлар содир этилганлиги жойларда аҳолини иш билан таъминлаш масалалари самарали ҳал этилмаётганини кўрсатади.

Бундан ташқари, сенаторлар томонидан бевосита жойларга чиқиб ўтказилган ўрганишларида тизимда муаммо ва камчиликлар учраётгани аниқланди. Хусусан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида профилактика инспекторининг ҳар ойлик ҳисоботини эшитиш номигагина ўтказилиб, айрим ҳолларда эса, умуман ўтказилмасдан қолган.  

Аксарият ҳолатларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳам тегишли туман ва шаҳар ички ишлар бўлимлари ҳисоботларини эшитиш жараёнида мазкур тузилмалар раҳбар ходимларининг иштироки тўлиқ таъминланмаган.

Шу билан бирга, ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ижобий ишларга қарамасдан ходимларининг 3027 нафари хизмат интизомини бузиш ҳолатига йўл қўйган бўлса, 52 нафар ходим эса жиноятга қўл урган.

Масалан, жорий йилда Қашқадарё ва Андижон вилоятларида ходимлар томонидан содир этилган қонунбузилиш ҳолатлари аҳоли орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, ички ишлар органларига нисбатан салбий фикрнинг шаклланишига сабаб бўлади.

Сенаторлар томонидан нотинч оилалардаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда уларни ижтимоий-маънавий томондан қўллаб-қувватлаш борасида идоралараро ишчи гуруҳ тузиш, қолаверса, оилавий ажримларга сабаб бўлаётган ота-оналарнинг масъулиятини белгилаш бўйича амалдаги қонунчиликка ўзгартиш киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш кераклиги қайд этилди.

Мавзуга доир:

Ўтган 6 ойда Ўзбекистонда 730 нафар одам ЙТҲ қурбони бўлди — Ички ишлар вазири

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1