1

Ўз жонига қасд қилган ходимининг яқинларига ресторан миллион доллар тўлайди

ДУНЁ 09.12.2015, 18:51
Ўз жонига қасд қилган ходимининг яқинларига ресторан миллион доллар тўлайди

Япониянинг Watami ресторани вакиллари ҳаддан ортиқ кўп ишлагани сабабли жонига қасд қилган ходимининг оиласига миллион доллар товон пули тўланишини маълум қилди. Аёлни дам олиш кунлари ҳамда тунги сменаларда танаффусларсиз ишлашга мажбур қилишган.

Мина Мори "Ватами"га 2008 йиилда ишга кирган. Баъзида у тунги сменаларда 10 соатлаб ишлаб, эрталаб яна ишга чиқишига тўғри келган. Дам олиш кунлари ҳам унга дам берилмаган.

Ўз жонига қасд қилишидан бир ой олдин у ўз кундалигида шундай деб ёзув қолдирган: "Менга жуда оғир. Бутун танам оғрияпти. Кайфиятим жуда ёмон. Менга ёрдам берадиган бирор ким борми". Дастлаб Watami раҳбари Мики Ватанабэ унинг ўлими ва иши орасидаги боғлиқликни тан олмади, бироқ кейин ишни судгача боришини олдини олишга қарор қилди.

Бизнесмен марҳум ходимасининг оиласига миллион доллар тўлаб, қолган ходимларнинг иш шароитини яхшилаб беришга ваъда берди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1