Бюджет маълумотларидаги хатоликлар бўйича расмий муносабат билдирилди

ЖАМИЯТ 15.08.2020, 12:31
Бюджет маълумотларидаги хатоликлар бўйича расмий муносабат билдирилди

Бироз аввал Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ПФ-6038 сонли Фармонига асосан аҳолининг муҳтож қатламига тарқатилатилаётган пул маблағлари бўйича маълумотлар Сурхондарё вилоятининг баъзи туманлари (Термиз шаҳар, Музработ ва Жарқўрғон) ҳокимликлари Матбуот хизматларининг расмий Телеграм каналларида номутаносиб ва нотўғри равишда берлиганлиги ҳақида ёзган эдик. Шундан сўнг Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати аралашуви билан хатоликларга йўл қўйилган маълумотлар бўйича расмий изоҳлар берилди.

1. “Ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали республика бюджетидан Жарқўрғон туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд яна 1137 та оилага ҳам бир марталик моддий ёрдам ажратилган. Моддий ёрдамнинг умумий миқдори 1миллиард 98 миллион 240 минг сўмни ташкил этади. Уйма-уй юрилиб, бундай хонадонларда истиқомат қилувчи 645 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан тарқатилган.

645 * 220 000 сўм = 141 млн. 900 минг сўм ˂ 1 млрд. 98 млн. 240 минг сўм. Мос келмаяпти. Тафовут катта.”

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жарқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати 2020 йилнинг 14 август куни “Darakchi.uz” сайтида эълон қилинган “Бюджет маълумотларини улашишдаги хатоликлар: Бу уқувсизликми, эътиборсизликми ёки беписандликми?” мавзусидаги материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Жарқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати телеграм каналида 13 август куни берилган хабарда тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд яна 1137 та оилага бир марталик моддий ёрдам ажратилгани, моддий ёрдамнинг умумий миқдори 1 миллиард 98 миллион 240 минг сўмни ташкил этиши, 645 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан тарқатилгани ҳақида айтилганди. 

Ҳақиқатдан ҳам, ушбу хабарни беришда туман ахборот хизмати томонидан техник сабаблар туфайли хатоликка йўл қўйилган бўлиб, 13 август куни давомида туманда 1148 та ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оиланинг 4877 нафар аъзосига 220 минг сўмдан жами 1 миллиард 72 миллион 940 минг сўм тарқатилганлигини маълум қиламиз.

2. “Термиз шаҳридаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд яна 2638 та оилага ҳам бир марталик моддий ёрдам ажратилди. Моддий ёрдамнинг умумий миқдори 2 миллиард 304 миллион сўмни ташкил этади. Уйма-уй юрилиб, бундай хонадонларда истиқомат қилувчи 12098 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан тарқатилган.

12098 * 220 000 сўм = 2 млрд. 661 млн. 560 минг сўм ˃ 2 млрд. 304 млн. сўм. Мос келмаяпти. Тафовут 357 млн сўм.”

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Термиз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати 2020 йилнинг 14 август куни “Darakchi.uz” сайтида эълон қилинган “Бюджет маълумотларини улашишдаги хатоликлар: Бу уқувсизликми, эътиборсизликми ёки беписандликми?” мавзусидаги материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Термиз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати телеграм каналида 13 август куни берилган хабарда шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд яна 2638 та оилага бир марталик моддий ёрдам ажратилгани, моддий ёрдамнинг умумий миқдори 2 миллиард 304 миллион сўмни ташкил этиши, 12098 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан тарқатилгани ҳақида айтилганди. 

Бунда оила ва унинг аъзолари сони тўғри кўрсатилган бўлиб, тарқатилган 2 миллиард 661 миллион 560 минг сўм моддий ёрдамнинг умумий миқдори ахборот хизмати томонидан техник хато туфайли нотўғри ёзилганлигини маълум қиламиз.

3. “Музработ туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд яна 1093 та оилага ҳам бир марталик моддий ёрдам ажратилди. Моддий ёрдамнинг умумий миқдори 1 миллиард 81 миллион 560 минг сўмни ташкил этади. Уйма-уй юрилиб, бундай хонадонларда истиқомат қилувчи 4852 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан тарқатилган.

4852 * 220 000 сўм = 1 млрд. 67 млн. 440 минг сўм ˂ 1 млрд. 81 млн. 560 минг сўм. Мос келмаяпти. Тафовут қарийб 14 млн. сўм.”

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Музработ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати 2020 йилнинг 14 август куни “Darakchi.uz” сайтида эълон қилинган “Бюджет маълумотларини улашишдаги хатоликлар: Бу уқувсизликми, эътиборсизликми ёки беписандликми?” мавзусидаги материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Музработ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати телеграм каналида 13 август куни берилган хабарда тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд яна 1093 та оилага бир марталик моддий ёрдам ажратилгани, моддий ёрдамнинг умумий миқдори 1 миллиард 81 миллион 560 минг сўмни ташкил этиши, 4852 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан тарқатилгани ҳақида айтилганди. 

Бунда оила ва унинг аъзолари сони ҳамда моддий ёрдамнинг умумий миқдори тўғри кўрсатилган бўлиб, фақат 4852 нафар фуқаронинг ҳаммасига эмас балки, 4623 нафарига 220 минг сўмдан, икки нафар оила аъзоси мавжуд бўлган қийналган, оилавий шароити оғир бўлган 200 нафар фуқароларга 250 минг сўмдан, оилада якка ёлғиз яшовчи ижтимоий аҳволи оғир 29 нафар фуқароларга эса 500 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилганлигини маълум қиламиз.

       Масъулларимиздан ҳар қандай маълумот улашишда эътиборли ва синчков бўлишларини сўраб қоламиз. 

Сардорбек Раҳмонқулов

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1