АсосийJamiyat

Тасвирий санъат йўналишида ўқийдиган талабаларга янги давлат стипендияси таъсис этилади

'Тасвирий санъат йўналишида ўқийдиган талабаларга янги давлат стипендияси таъсис этилади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг «Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамаси якунланди. 

Қарор билан Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланади.

Низомга кўра, Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг тасвирий санъат, амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишларининг охирги икки курсида таълим олаётган бакалавриат босқичи талабаларига тайинланади.

Давлат стипендияси квотаси қуйидаги таълим йўналишларининг ҳар бири бўйича биттадан алоҳида-алоҳида тақсимланади:

  • рангтасвир (турлари бўйича);
  • графика ва миниатюра;
  • ҳайкалтарошлик (турлари бўйича);
  • амалий санъат (турлари бўйича)
  • дизайн (турлари бўйича);
  • санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича).

Давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар бакалавриат босқични тугатганидан сўнг бир йил мобайнида тегишли мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз, грант асосида қабул квотаси доирасида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз,  2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган талабалар учун Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси таъсис этилиши Президентнинг  21 апрель куни имзолаган қарорда белгиланган эди. 

Жорий йил октябрь ойида буюк мусаввир таваллудининг 565 йиллиги кенг нишонланади. 

    Бошқа янгиликлар