1

Цукерберг мусулмонлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга сўз берди

ДУНЁ 10.12.2015, 12:10
 Цукерберг мусулмонлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга сўз берди

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг Париждаги портлашлардан кейин тазйиқ остида қолаётган мусулмонларни қўллаб-қуватлашини маълум қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Бу ҳақда Цукерберг ўзининг Facebook`даги саҳифасида маълум қилган.

“Facebook раҳбари сифатида ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтган барча мусулмонларга шуни маълум қиламанки, биз сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз учун курашишда ва бу ерда сизга қулай ва осойишта шароит яратишга ҳаракат қиламиз”, — деди 31 ёшли ижтимоий тармоқ асосчиси.

Цукерберг шунингдек, ўзи яҳудий миллатига мансуб бўлса-да, ота-онаси унга оммавий ҳужумларга қарши курашиш зарурлигини ўргатганлигини ҳам таъкидлади.

“Биз умидни йўқотмаслигимиз керак. Токи биргаликда барчамиз учун яхши, тинч ва осойишта ҳаётни барпо этиш учун курашар эканмиз,бунга албатта эришамиз”,—деди у. 

Мазкур постга  470 минг нафар фойдаланувчи  “лайк”  босган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1