АсосийJamiyat

Афғонистонда ўзбек корхонаси ишчиларига қилинган қуролли ҳужумда ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилди

'Афғонистонда ўзбек корхонаси ишчиларига қилинган қуролли ҳужумда ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 20 август куни Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги темир йўл қўриқчиларига ҳужум уюштирилди. Корхона “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибига киради. Шунга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мазкур воқеа юзасидан расмий ахборот берди.

Унга кўра корхона ишчи-ходимларини иш жойига олиб кетиш учун келган корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари, хайдовчи ва Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг темир йўлни қўриқлаш батальони аскари Хайратон ишчилар яшаш базасидан чиқишган.

Шундан сўнг темир йўлнинг тахминан 43 километри яқинида уларга номаълум шахслар томонидан қуролли хужум уюштирилган.

Хужум натижасида корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари жарохҳат олган, икки нафар Афғонистон фуқароси (Ички ишлар вазирлигининг темир йўлни қўриқлаш батальони аскари ва бир нафар хужум қилган номаълум шахс) ҳалок бўлган.

Жароҳат олган корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари корхонага тегишли автомашинада Термиз шаҳридаги касалхонага етказилган.

21 август соат 7:00 дан Хайратон станцияси ўз ишини давом эттириш учун очилди. Мозори-Шариф ва Наибобод станцияларида очилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, содир бўлган кўнгилсиз воқеа оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлмаган, дейилади расмий хабарда. 

    Бошқа янгиликлар