Наманган тумани ҳокими Поп тумани ҳокими бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимияти сайтидаги маълумотларга асосланиб “uz24.uz” хабар бермоқда.
10 декабрь куни халқ депутатлари Поп туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда Наманган вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров иштирок этди ва маъруза қилди.
Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими Боҳодир Раҳмонов лавозимидан озод этилди.
Шу кунга қадар Наманган тумани ҳокими лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Жавлонбек Йўлдошев Поп тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар қилади.