ССВ маълумотига кўра, айни соатда Юнусобод туманида яшаган 71 ёшли В.В. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 59 ёшли Б.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 228 нафар, Тошкент вилоятида 121 нафар, Самарқанд вилоятида 47 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида ҳам 5 нафар, Сирдарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 34 987 (+411) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 686 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






