АсосийJamiyat

Ўзбекистонда яна бир врач вафот этди

'Ўзбекистонда яна бир врач вафот этди'ning rasmi

Самарқанд шаҳридаги 1-сонли туғуруқхона бош врачи Гулнора Жўраева оламдан ўтди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Коронавирус профилактикаси штаби расмий телеграм каналида хабар қилинди.

 Маълумот учун:

Гулнора Жўраева 1964 йилда Самарқандда туғилган. У узоқ йиллар давомида Самарқанддаги турли туғруқ мажмуаларида оддий гинекологликдан бош шифокор лавозимигача бўлган вазифаларда меҳнат қилган.

Бундан ташқари, Гулнора Жўраева бир неча йил давомида Самарқанд вилоят кенгаши депутати сифатида ҳам самарали фаолият кўрсатган.

У 2017 йилдан токи вафотига қадар Самарқанд шаҳридаги 1-сонли туғуруқхона бош врачи вазифасини бажарган эди.

    Бошқа янгиликлар