АсосийJamiyat

ЖССТ портфелида 9 та вакцина мавжуд. Эмлаш дастурига 172 мамлакат қўшилди

'ЖССТ портфелида 9 та вакцина мавжуд. Эмлаш дастурига 172 мамлакат қўшилди'ning rasmi

ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд. Эмлаш дастурига 172 мамлакат қўшилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича COVAX халқаро механизмига 172 давлат қўшилганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ташкилот барча вакцина ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади ва айни пайтда портфелда тўққизта препарат мавжуд.

Ушбу механизм барча аъзо мамлакатларнинг лицензияланган ва тасдиқланган вакциналардан тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

ЖССТ бош директорининг эслатишича, ҳамкорликка кириш сўрови билан хатлар ўтган ҳафтада барча мамлакатларга юборилган.

    Бошқа янгиликлар