1

Тошкентда янги йўл очилди

ЖАМИЯТ 14.12.2015, 12:04
Тошкентда янги йўл очилди

Тошкентнинг иккита серқатнов Боғишамол ва Мирзо Улуғбек кўчаларини туташтирадиган йўл участкасида қурилиши ишлари якунланди, деб хабар беради “Uz24.uz”.

Узунлиги 1,6 км бўлган янги автомобиль йўли илгари Кабель заводига тақаладиган йўлнинг давоми бўлади. Энди у заводнинг қоқ ўртасидан кесиб ўтиб, Чаманбоғ кичик кўчаси бўйлаб, Ботаника боғи ёнидан ўтиб, Боғишамол кўчасига чиқади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўлнинг қурилиш ишлари 1 августда бошланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1