1

Ислом Каримов: Коалиция кучларининг олиб чиқиб кетилиши Афғонистондаги вазиятни ёмонлаштирди

ЖАМИЯТ 14.12.2015, 12:10
Ислом Каримов: Коалиция кучларининг олиб чиқиб кетилиши Афғонистондаги вазиятни ёмонлаштирди

Ислом Каримов халқаро коалиция кучларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши мамлакатдаги вазиятни ёмонлаштирганини маълум қилди, деб хабар беради ЎзА.

“Афғонистондаги вазиятга аҳамият қаратиш зарур. Халқаро коалиция қўшинининг мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши ҳудуддаги молиявий кўмакни камайтирди ва аҳволни ёмонлаштирди”, – деди Каримов Ашхободдаги  халқаро конференцияда нутқ сўзлар экан.  

Ислом Каримовнинг фикрига кўра, айни пайтда “халқаро ва глобал хавфсизликнинг қурилиши  ўзгармоқда”.

Президент айнан шунинг учун Ўзбекистон тинчликпарвар сиёсат юритиш, ҳарбий-сиёсий иттифоқ ва коалицияларга қўшилмаслик, ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базалар ва объектлар жойлашувига йўл қўймаслик, ҳарбийлари чет эллардаги операцияларда иштирок этмаслик каби қатъий йўлни танлаганлигини  таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Туркманистон бетарафлигининг 20 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун 11-12 декабрь кунлари ушбу мамлакатда бўлди. 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1