"Тошшаҳартрансхизмат"АЖ байрам кунларидаги автобус қатновларини бир қатор ўзгаришлардан келиб чиқиб йўлга қўймоқда.
Компания хабарига кўра, 29 август куни автобуслар ҳаракат жадвали иш куни ҳисобида шакллантирилади.
Қайд этилишича, 30, 31 август ва 1 сентябрь кунлари автобуслар дам олиш куни ҳисобида ҳаракатланади.
Маълумот учун, Мустақиллик байрами кунлари аҳолининг дам олиши учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 29 август - шанба, дам олиш куни 31 август душанба кунига кўчирилди.






