АсосийJamiyat

Марғилонда “Сobalt” ва “Spark” иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

'Марғилонда “Сobalt” ва “Spark” иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида 26 август куни фуқаро Р.А. бошқарувидаги "Сobalt" русумли автомашинасини Ҳиёбон кўчасида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган А.Ш. бошқарувидаги "Spark" русумли  автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида "Сobalt" автомашина ҳайдовчиси Р.А. ҳодиса жойида ва йўловчи Ғ.М. шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Шунингдек, "Spark" автомашина ҳайдовчиси Ш.А. йўловчилар М.Х. ҳамда О.А.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл қоидаси - умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар