Бош прокуратура Матбуот хизматининг "Даракчи"га хабар беришича, , фуқаро Н.Б. “A” МЧЖ раҳбари М.га Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида қурилиши лозим бўлган умумий қиймати 7,5 млрд сўмлик мактаб биноси ва Олмалиқ туманидаги 4,5 млрд сўмлик капитал таъмирлаш ишларини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали олиб беришга ишонтириб, ушбу хизмати эвазига 60 000 АҚШ доллари миқдорида “откат” талаб қилиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






