АсосийJamiyat

Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси ташкил этилди

'Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси ташкил этилди'ning rasmi

Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон” мавзусида онлайн учрашув бўлиб ўтди.  Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Россия, АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Литва, Финляндия, Эстония, Тожикистон, Латвия, Жанубий Корея ва бошқа давлатлардаги ватандошлар жамиятлари, диаспоралар ва маданий марказлар вакиллари иштирок этган учрашувда кўп сонли ватандошлар ташаббуси ҳамда мамлакатимизнинг Кореядаги элчихонаси ва ТММАнинг Кореядаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси ташкил этилгани эълон қилинди.

Уюшма ўз юрти, халқи, маданиятига бефарқ бўлмаган ватандошлар ташаббуси билан рўйхатдан ўтказилди.  

Тадбир сўнггида бу каби учрашувларни тез-тез ўтказиш, тажриба алмашиш ва юртимиз равнақи учун биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олинди.

    Бошқа янгиликлар