АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 3932 нафар бола коронавирусдан зарарланган, 3293 нафари эса...

'Ўзбекистонда 3932 нафар бола коронавирусдан зарарланган, 3293 нафари эса...'ning rasmi

Бу ҳақда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълумот берди.

Республика бўйича бугунги кунга қадар 89 755 нафар бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг орасида COVID-19 аниқланганлар 3932 нафарни (4,3%) ташкил қилмоқда.  

 COVID-19 аниқланганлар орасида ёши бўйича таҳлил қилганимизда:

➖ 1 ёшгача 190 нафарни (4,8%);

➖ 3 ёшгача болалар 683 (17,4%) нафарни;

➖ 3 ёшдан 7 ёшгача болалар 934 (23,8%) нафарни;

➖ 7-18 ёшгача болалар 2125 (54%) нафарида касаллик аниқланган.  

3932 нафар касалланганлар орасида жами соғайганлар — 3293 нафарни (83.7%), бугунги кунда даволанаётганлар 639 нафарни (16,3%) ташкил этмоқда.  

 Ҳозирги кунга қадар болалар орасида касалликнинг ўта оғир кечиши кузатилмади, ўлим ҳолати бўлмади.

    Бошқа янгиликлар